Украина Исроилга дронлар билан ёрдам бераётгани сабаб Эрон Украинани ўзининг қонуний зарба нишони деб эълон қилди.
Эрон парламенти Миллий хавфсизлик комиссияси раиси Иброҳим Азизий Украинага зарба бериш билан таҳдид қилди. Сабаб — Яқин Шарқдаги уруш фонида Украинанинг Исроилга дронлар билан ёрдам бераётгани ҳақидаги даъволар бўлмоқда.
Киев ва Теҳрон орасидаги масофа тахминан 2 300 километрни ташкил қилади. Эроннинг “Хуррамшаҳр”, “Сижжил” ва “Шаҳоб-3” каби ракеталари 2 000 километрдан ортиқ масофага уча олади, шунинг учун улар Украина шаҳарларигача етиб бориши мумкин.
Эслатиб ўтиш жоизки, 2022 йил бошидан бери Эрон Россияга Украинага қарши урушни қўллаб-қувватлаш учун қарийб 3 миллиард долларлик қурол-яроқ сотган. Бироқ Украина ҳеч қачон Эронга бевосита ҳужум билан таҳдид қилмаган эди.

Leave a Reply