Фарғоналик фуқаро С.А.А. 2022 йилда Россиянинг Челябинск вилоятига пул топиш учун бориб куръер сифатида иш бошлади. Орадан уч ой ўтиб, 8 августда куръер навбатдаги буюртмани етказиб бераётган пайтда қўлга олинди. Буюртма ичида 200 грамм героин наркотик моддаси яширилгани маълум бўлгани сабаб ўзбекистонлик куръер 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Белгиланган муддатнинг 2 йилини ўтагаган маҳкум Россия мудофаа вазирлиги билан шартнома тузиб озодликда Украина урушига сафарбар қилинди. 1 ой ичида Украина дрон зарбасидан жароҳатланган С.А. ҳарбий госпиталдан қочиб, Қирғизистогача етиб келди ва Қирғизистон Ўзбекистон чегарасидан ўтиб ватанга қайтди.
Қува туман суди хорижий давлат армияси таркибида босқинчи урушда қатнашишга мажбур бўлган 24 яшар йигитга 1 йил муддат ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади.

Leave a Reply