Category: Минтақа

  • УКРАИНАДА ЖАНГ ҚИЛГАН ЎЗБЕК БИР ЙИЛ АХЛОҚ ТУЗАТАДИ

    УКРАИНАДА ЖАНГ ҚИЛГАН ЎЗБЕК БИР ЙИЛ АХЛОҚ ТУЗАТАДИ

    Фарғоналик фуқаро С.А.А. 2022 йилда Россиянинг Челябинск вилоятига пул топиш учун бориб куръер сифатида иш бошлади. Орадан уч ой ўтиб, 8 августда куръер навбатдаги буюртмани етказиб бераётган пайтда қўлга олинди. Буюртма ичида 200 грамм героин наркотик моддаси яширилгани маълум бўлгани сабаб ўзбекистонлик куръер 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

    Белгиланган муддатнинг 2 йилини ўтагаган маҳкум Россия мудофаа вазирлиги билан шартнома тузиб озодликда Украина урушига сафарбар қилинди. 1 ой ичида Украина дрон зарбасидан жароҳатланган С.А. ҳарбий госпиталдан қочиб, Қирғизистогача етиб келди ва Қирғизистон Ўзбекистон чегарасидан ўтиб ватанга қайтди.

    Қува туман суди хорижий давлат армияси таркибида босқинчи урушда қатнашишга мажбур бўлган 24 яшар йигитга 1 йил муддат ахлоқ тузатиш ишлари жазосини тайинлади.

  • КУН СУРАТИ: ЗОИР МИРЗАЕВ НАВОЗ ШАРИФ БИЛАН

    КУН СУРАТИ: ЗОИР МИРЗАЕВ НАВОЗ ШАРИФ БИЛАН

    Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев Покистоннинг собиқ бош вазири ва Покистон Мусулмонлар лигаси раҳбари Навоз Шариф билан учрашибди.

    Албатта, бу оддий учрашув эмас. Бу – геосиёсий даражадаги катта дипломатик воқеа. Айниқса, Эрондаги уруш фонида. Чунки дунё сиёсатидаги барча муаммолар айнан Тошкент вилояти ҳокимлигида ҳал бўлиши керак.

    Халқаро майдонда тажриба алмашиш дегани, одатда ўхшаш “муваффақиятли тажриба”га эга шахслар ўртасида бўлади.

    Навоз Шариф эса бу борада жуда машҳур: у бир неча марта коррупция можаролари, суд ишлари ва машҳур Panama Papers ҳужжатларида тилга олинган. Хуллас, “сиёсий омон қолиш” ва “молиявий ижодкорлик” соҳасида бой тажрибага эга.

    Шунинг учун бу учрашувни оддий дипломатик мулоқот деб қараш тўғри бўлмас. Эҳтимол, бу янги форматга “минтақалараро коррупция менежменти бўйича стратегик мулоқот” деб ном бериш керакдир.

    Энди кутиб қоламиз: эҳтимол, яқин кунларда Зоир Мирзаев БМТ Бош котиби билан глобал хавфсизликни муҳокама қилар, кейин эса G7 саммитига таклиф қилинар.

    Лекин барибир, президент Мирзиёев айтмоқчи, оёғи ердан узилиб қолмайди, деган умиддамиз.

    Қолаверса, бу ёғи экин-тикин мавсуми – фермерлар сув кечадиган палла.

    Аниқроғи, сувга тушириладиган…

  • ЛУКАШЕНКО ТУҒИЛИШ ДАРАЖАСИ ПАСТЛИГИДАН ШИКОЯТ ҚИЛИБ, ЎЗБЕКИСТОНДАН ИШЧИЛАРНИ ЧАҚИРДИ

    ЛУКАШЕНКО ТУҒИЛИШ ДАРАЖАСИ ПАСТЛИГИДАН ШИКОЯТ ҚИЛИБ, ЎЗБЕКИСТОНДАН ИШЧИЛАРНИ ЧАҚИРДИ

    Ўзбекистон элчиси билан учрашувда Лукашенко Беларусь ўзбек меҳнат муҳожирларини, айниқса оилали меҳнат муҳожирларини мамнуният билан қабул қилишини айтди.

    Унинг сўзларига кўра, мамлакатда аҳоли сони Ўзбекистондагидек тез ўсмаяпти, шунинг учун Минск яшаш ва ишлашни истаганларни қабул қилишга тайёр.

    У, шунингдек, келганларга белоруслар билан “тенг ҳуқуқли” тарзда болалар боғчалари, мактаблар ва таълимдан фойдаланиш имконияти берилишини ваъда қилди.

    Беларусь ҳукумати анчадан бери ортиб бораётган кадрлар танқислигини муҳожирлар ҳисобига қоплашга уриниб келмоқда.

    Бундан аввал Лукашенко Покистондан ўн минглаб ишчиларни жалб қилиш ҳақида гапирган эди, аммо мамлакатга жуда кам сонда одам келган.

  • МУЖТАБО ХОМАНАИЙ ҲАҚИДА НИМАЛАР МАЪЛУМ?

    МУЖТАБО ХОМАНАИЙ ҲАҚИДА НИМАЛАР МАЪЛУМ?

    Мужтабо Хоманаий 1969 йил 8 сентябрда Эроннинг шимоли-шарқида жойлашган Машҳад шаҳрида туғилган. У Али Хоманаийнинг олти фарзандидан иккинчиси ҳисобланади.

    У ўрта таълимни Теҳрондаги «Алавий» диний мактабида олган.

    Эрон оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, Мужтабо 17 ёшида Эрон-Ироқ уруши даврида бир неча марта қисқа муддатли ҳарбий хизматда бўлган. Саккиз йил давом этган бу қонли уруш Ироқни қўллаб-қувватлаган АҚШ ва Ғарб давлатларига нисбатан Эрон раҳбариятидаги ишончсизликни янада кучайтирган.

    1999 йилда Мужтабо диний таълимини давом эттириш учун шиъа илоҳиётининг муҳим марказларидан бири саналган муқаддас Қум шаҳрига борган. Эътиборли жиҳати шундаки, у шу вақтга қадар диний либос киймаган эди.

    Отасидан фарқли равишда, Мужтабо кўпроқ оммадан четда юришни маъқул кўрган. У ҳеч қачон давлат лавозимида ишламаган, омма олдида нутқ сўзламаган ва интервью ҳам бермаган. Очиқ манбаларда унинг фақат жуда кам сонли фото ва видеолари бор, холос.

    Шу билан бирга, у отасига кириш имконини назорат қиладиган ва катта таъсирга эга шахс экани ҳақидаги гап-сўзлар анчадан бери айтиб келинади.

    2000-йиллар охирида WikiLeaks орқали ошкор қилинган АҚШ дипломатик телеграммаларида у «парда ортидаги куч» сифатида таърифланган.

    Associated Press келтирган маълумотларга кўра, Эрон раҳбарияти доираларида Мужтабо «қобилиятли ва қатъиятли етакчи» деб баҳоланган.