Хитой Халқ Республикаси фуқароси чет элда ишлаб чиқарилган акциз маркасиз, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш тақиқланган, таркибида никотин бўлган электрон сигареталарни келгусида ўтказиш мақсадида сақлаб келган.
Хитойлик “савдогар” жами 36 дона электрон сигарета (20 дона Chirs Bown ва 16 дона Panthr Bar)ни 3.840.000 сўм эвазига “шартли харидор”га сотган вақтида ушланди.
Ц.Цнинг яшаш жойи тинтув қилинганда Ўзбекистон Республикасига кириб келгани тўғрисидаги ҳужжатлари бўлмаган 27 дона картон қутида 11 хил номдаги жами 4 036 дона электрон сигарета топилди. Электрон сигареталар қиймати 976.010.000 сўмни ташкил этиши аниқланди.
Ц.Ц Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1861-моддаси 4-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилди. Унга ҳисоблаш миқдорининг 200 (икки юз) баравари миқдорида, яъни 75.000.000 сўм жарима жазоси тайинланди.

Leave a Reply