ХОРАЗМДА ҲОКИМЛИК АЁЛЛАР ФАОЛЛАРИ ЧЎНТАГИГА КЎЗ ТИКДИ

Аёл киши қайғурган ҳолда ҳамёнидан пул олиб чиқмоқда, байрам столи ва тўпшириқ қоғози тасвирланган

Шовот туманида 52 та маҳалла бор, аммо аёллар фаоллари сони 33 та. Айрим аёллар фаоллари бир пайтнинг ўзида 2-3 та маҳаллага бириктирилган.

Қизиғи шундаки, ҳар йили Наврўз байрами арафасида истироҳат боғида сайил ўтказилади ва ҳокимлик томонидан ҳар бир маҳалла учун биттадан байрам столи безатиш топширилади. Бир столни безатиш харажати тахминан 300–400 минг сўмни ташкил қилади.

Афсуски, бу харажатлар амалда аёллар фаолларининг ўз чўнтагидан тўланади. Ҳолбуки, уларнинг ўзи ҳам бир неча маҳалла масъулиятини кўтариб юрибди.

Жаноб ҳоким, болаларимиз ва оиламиз ризқига тегманг, дея ўтинади тадбирбозлик ва кўзбўямачи байрамлардвн чарчагян аёллар фаоллари.

Comments

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *