Бухоро вилояти Қоракўл тумани ижтимоий ҳимоя бўлимида коррупция очиқчасига кучайиб кетган. Президентимиз томонидан ўзгалар парваришига муҳтож 1-гуруҳ ногиронлари ҳолидан хабар олиб, уларга қараб туриш учун пуллик хизмат ташкил этилганди.
Ушбу туман ижтимоий ҳимоя бўлими ногиронларга қараб туришга бириктирилган ҳар бир кишидан сертификат учун 200 000 сўмдан олишди.
Ногиронларга қаровчиларга ҳар ой давлат томонидан 700 000 сўм деб тўланиши белгиланган бўлишига қарамай, 450 000 сўмини ушлаб қолишади.
Юртбошимиз томонидан рўза ойи муносабати билан ногиронларга берилиши керак булган 1 000 000 сўм ҳам эгаларига етиб келмаяпти. 1140 ишонч телефонига мурожаат қилдим.
Бироқ улар мендан ариза қабил қилишмади. Бунинг ўрнига 712020600 рақамига йўналтиришди.
Берилган рақам билан боғланиб, муаммони тушунтириб, текширув ўтказишларини сўрасам, телефонни ўчириб қўйишди.
Менинг турмуш ўртоғим ҳам 1-гуруҳ ногирони. Биз каби адолат излаётганлар кўп.
Аммо дардимизни эшитадиган бирон ташкилот йўқ. Ногиронларниг устидан кулиш ва уларнинг ҳақини ейиш қайси меъзонга тўғри келади?

Leave a Reply