МУЖТАБО ХОМАНАИЙ: ШАҲИДЛАР УЧУН ҚАСОС ОЛАМИЗ

Телевизорда Эрон байроғи фонида нутқ сўзлаётган шахс, денгизда ёнғарётган кемалар ва портловчи ракеталар фону

Эроннинг янги олий раҳбари Мужтабо Хоманаий халққа илк бор мурожаат қилди. У АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар учун қасос олинишини айтди ва Ҳурмуз бўғози блокадаси давом этишини билдирди.

Шу билан бирга, Эрон минтақадаги давлатларга янги зарбалар берди, яна учта савдо кемаси шикастланди. Бу ҳолат фонида нефть нархи яна кўтарилмоқда.

Айни пайтда АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудидаги объектларга ҳужумларни давом эттиряпти, ЦАХАЛ эса Ливан ҳудудини ўққа тутмоқда.

Мурожаат матни Эрон давлат телевидениесида диктор томонидан ўқиб эшиттирилди, Хоманаийнинг ўзи эса оммага кўрсатилмади. Reuters маълумотига кўра, у енгил жароҳат олган бўлиши мумкин.

Хоманаий ўз баёнотида:
“«Шаҳидларимизнинг қони учун қасоссиз қолмаймиз»,”
дея таъкидлади.

Comments

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *