20 ЯШАР СУКУНАТ КАНАЛИ ЭГАСИГА СУД ҲУКМИ

Суд залида бошини эгган, ҳижобли ёш аёл ҳукм қоғозлари қўйилган столга боқиб ўтирибди. Ортда судья ва ёрдамчиси кўринмоқда.

2006 йили туғилган ва умр бўйи бекорчилик қилиб зериккан қизпошша диний радикаллик градуси ошиб, ўзини уммат онаси ролида кўра бошлади. У Афғонистондаги Умомахон ва гўёки Қирғизистонлик Ғуроба деган кимсалар таъсирига тушиб телеграмда диний ақидапарастлик руҳидидаги «Сукунат» каналини очди.

Канал эгаси 2024 йил май ойидан буён турли экстримистик видео, аудио ва pdf материаллар тарқатиш билан шуғулланиб келган. Тарқатилган манбалар сирасида демоктратия тоғут ва куфур тузим деб номланади, шариат қиличини тутиш шартлиги ҳақида жанговар тарғиботлар аниқланди.

Чиноз туман суди ҳаваскор уммат энасига 3 йил озодликни чеклаш жазосини қўллади. Энди уйда совчи кутади.

Comments

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *