Category: Дунё

  • ЎЗБЕКЛАРНИНГ ДЕПОРТАЦИЯГА УЧРАГАН “АМЕРИКА ОРЗУСИ”

    ЎЗБЕКЛАРНИНГ ДЕПОРТАЦИЯГА УЧРАГАН “АМЕРИКА ОРЗУСИ”

    Дунё жамоатчилиги нафасини ичига ютиб Эрондаги вазиятни кузатаркан, урушнинг мақсадини тушунтириб беролмаётган Трамп маъмурияти яна 72 нафар ўзбекистонликни АҚШдан чиқариб юборди.

    Ҳозирга қадар 1000 нафардан ортиқ ўзбекистонлик Трампнинг муҳожирларга қарши уруши қурбони бўлди.

    Ҳар сафаргидек, АҚШ элчихонаси бу жараённи ташкил этишдаги  “яқин ҳамкорлик” учун ўзбек томонига миннатдорчилик билдирган.

    Аслида, бу хабар фақат депортация ҳақида эмас. Бу иқтисодий ва ижтимоий реаллик ҳақида. Одамлар нима учун ҳаётини хавф остига қўйиб, моли ва жонини тикиб, минглаб километр масофа босиб океан ортига, қонуний ёки ноқонуний бўлсин, барибир боришга ҳаракат қилади? Бу саволга жавоб назаримизда, депортация статистикасида эмас, балки мамлакат ичидаги статистикасида ётибди.

    Расмий баёнотларда “ҳамкорлик” деган сўз жуда чиройли эшитилади. Аммо бу ҳамкорликнинг мазмуни шундай: бир давлат мигрантларни чиқаради, иккинчиси эса уларни қабул қилади. Шу пайтгача экспорт асосан пахта, газ ёки меҳнат кучи бўлган бўлса, эндиликда “қайтарилган фуқаролар логистикаси” ҳам халқаро ҳамкорликнинг бир йўналишига айланиб бормоқда.

    Энг қизиғи, бу каби хабарлар доим рақамлар билан бошланади: 72 нафар, 1000 нафар. Аммо бу рақамлар ортида бир хил сюжет бор: “Америка орзуси”да йўлга чиққан, бироқ Трамп орзусидаги Америка реалликлари билан юзма-юз келган одамлар.

    Аммо Грин-карта статистикасига қаралса, бутун бу депортация ва қийинчиликларга қарамасдан ўзбеклар Америкадаги ҳаётни орзу қилишда давом этишмоқда. Ҳатто Американи ёмон кўрадиганлари ҳам.

    Қисқаси, глобал сиёсатда ҳамма нарсанинг номи бор: санкция, савдо, миграция ва депортация. Фақат битта нарсанинг номи ҳали тўлиқ қўйилмаган- одамларнинг орзуси. Чунки орзуни депортация қилиш мумкин, лекин уни бекор қилиш қийин.

  • АҚШ ВА ИСРОИЛ БАНКЛАРИ ЭРОН НИШОНИДА

    АҚШ ВА ИСРОИЛ БАНКЛАРИ ЭРОН НИШОНИДА

    Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси — Islamic Revolutionary Guard Corps (IRGC) — урушнинг 12 кунида АҚШ ва Исроил билан боғлиқ иқтисодий марказлар ва банкларга ҳужум қилиш билан таҳдид қилди.

    Khatam al-Anbiya Headquarters номли, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти IRGCга тегишли деб таърифлаган гуруҳнинг матбуот котиби ўз баёнотида:

    “Душман бизнинг қўлимизни очиқ қолдирди — энди биз минтақадаги АҚШ ва сионистик режимга тегишли иқтисодий марказлар ва банкларни нишонга олишимиз мумкин.”
    деди.

    Демак, АҚШ ва Исроилнинг минтақадаги банк ва молиявий тузилмалари Эрон нишонига айланади.

  • XXI АСРДА ҚУЛЛИК: ЯКУТИЯДА ОТА ВА ЎҒИЛ ОДАМЛАРНИ СИГИРХОНАДА ЗАНЖИРДА УШЛАБ ТУРГАН

    XXI АСРДА ҚУЛЛИК: ЯКУТИЯДА ОТА ВА ЎҒИЛ ОДАМЛАРНИ СИГИРХОНАДА ЗАНЖИРДА УШЛАБ ТУРГАН

    Россия ОАВлари ва суд ҳукмига кўра, Якутиянинг Нюрба туманида бир тадбиркор ва унинг отаси икки нафар эркакни мажбуран ушлаб туриб, фермада текинга ишлатган.

    Жабрланувчилар гўнг тозалашган, чорвага қарашган ва оғир меҳнат ишларини бажаришган.

    Улар совуқ, иситилмайдиган биноларда яшашган ва мунтазам равишда калтакланган.

    Эркаклардан бири сигирхонадаги боғлаш жойига занжир билан боғлаб қўйилган.

    Бу жиноят ҳақида ишчилардан бири қочиб кетганидан кейин маълум бўлган.

    Нюрба туман суди отани умумий тартибдаги колонияга 3 йилга, ўғлини эса 3 йил 2 ойга ҳукм қилди.

  • АҚШДА РЕКОРД ДАРАЖАДАГИ ИСЛОМОФОБИЯ ШИКОЯТЛАРИ ҚАЙД ЭТИЛДИ

    АҚШДА РЕКОРД ДАРАЖАДАГИ ИСЛОМОФОБИЯ ШИКОЯТЛАРИ ҚАЙД ЭТИЛДИ

    CAIR инсон ҳуқуқлари ташкилотининг маълумотларига кўра, 2025 йилда АҚШ бўйлаб мусулмонлар 8683 маротиба камситилгани қайд этилган – бу 1996 йилда статистика юритила бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич.

    Шикоятларнинг аксари иш жойидаги камситиш, иммиграция тартиблари, нафратга асосланган ҳодисалар ва саёҳат чекловлари, жумладан, қўшимча текширувлар ва ҳукуматнинг кузатув рўйхатларига киритиш билан боғлиқ бўлган.

    Инсон ҳуқуқлари фаоллари вазиятни иммиграция сиёсатининг кучайиши ва Фаластин тарафдорлари норозиликларига босим ўтказиш билан боғлашади.

    CAIR фикрича, сўнгги бир йил ичидаги риторика мусулмонларга нисбатан шубҳа муҳитини кучайтирди.

  • ТРАМП НЕФТЬ НАРХИНИНГ ОШИШИНИ «ЖУДА КИЧИК ТЎЛОВ» ДЕБ АТАДИ

    ТРАМП НЕФТЬ НАРХИНИНГ ОШИШИНИ «ЖУДА КИЧИК ТЎЛОВ» ДЕБ АТАДИ

    АҚШ президенти Доналд Трамп Яқин Шарқдаги можаро фонида нефть нархининг кескин ошиши вақт ўтиши билан тўғриланишини ва бу глобал хавфсизлик учун кичик тўлов эканини айтди.

    «Эроннинг ядровий таҳдиди бартараф этилгандан кейин тез орада пасаядиган нефть нархининг қисқа муддатли ўсиши — АҚШ ва бутун дунё учун хавфсизлик ҳамда тинчлик йўлида жуда кичик тўлов», — деб ёзди Дональд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида.

    «ФАҚАТ АҲМОҚЛАР БОШҚАЧА ЎЙЛАЙДИ!» — деб қўшимча қилди у.

    Ҳафта охиридаги дам олиш кунларидан кейин савдолар очилиши билан нефть нархи баррел учун 100 доллардан ошиб кетди. Бу Яқин Шарқдаги йирик энергетика ишлаб чиқарувчилари ишлаб чиқаришни қисқартирганидан кейин содир бўлди.

    Brent crude нефти нархи 18% га ошиб, баррел учун 108,68 долларга етди.
    West Texas Intermediate (WTI) нефти эса қарийб 20% га қимматлаб, баррел учун 108 долларга етди.

    Бу 2022 йил февралдан бери энг кескин сакраш ҳисобланади. Ўша пайтда Россиянинг Ukraine га босқинидан кейин нефть нархи ҳам баррел учун 100 доллардан анча юқорига кўтарилган эди.

    Бу ҳолат Ҳурмуз бўғози — нефть ва газ етказиб беришда дунёдаги энг муҳим йўллардан бири — АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши сабаб амалда ёпиқ ҳолатда қолгани фонида юз берди.

  • ҲАЖАР УЛ АСВАДНИ ЎПИШ ШАРТМИ?!

    ҲАЖАР УЛ АСВАДНИ ЎПИШ ШАРТМИ?!

    Умра ёки Ҳаж пайтида Ҳажар ул асвадни ўпиш масаласи кўпчилик учун баҳсли мавзулардандир. Айримлар уни ибодатнинг маркази деб билса, айримлар унга етиша олмасликни зиёратнинг камчилиги деб қабул қилади. Аслида эса масала бунчалар содда эмас.

    Ҳажар ул асвадни ўпиш фарз эмас. У ҳатто вожиб ҳам эмас. У суннат амал ҳисобланади. Яъни имконият бўлса қилинади, имконият бўлмаса гуноҳ ҳам йўқ камчилик ҳам йўқ.

    Ислом пайғамбари (сав) уни ўпгани учун мусулмонлар ҳам уни ўпишга интилади. Лекин шу ерда муҳим бир чегара бор. Суннат деб бошқаларга озор етказиш мумкин эмас.

    Ҳаж ва Умранинг асосий мақсади Аллоҳга тақво билан яқинлашиш. Сабр камтарлик ва ахлоқ бу ибодатнинг руҳидир. Агар Ҳажар ул асвадни ўпаман деб, итариш, бақириш, жанжал ёки заиф одамларни эзғилашга ўтиб кетилса, бу ерда суннатнинг руҳи йўқолади. Ибодат шакли қолиб, маъноси йўқолади.

    Бугун айрим зиёратчилар учун Ҳажар ул асвад гўё имон ўлчовига айланиб қолган. Ўпдим, демак, тўлиқ Ҳаж қилдим. Ўпа олмадим, демак, нимадир етмай қолди. Бу хато тушунча.

    Хуллас, Ҳаж майдони имтиҳон жойи эмас у ерда ким кучли эканини кўрсатиш шарт эмас.